Унумдорлиги 15 дан 90 т/с гача бўлган АБЗ (Асфалт-бетон заводи) ишлаб чиқарамиз.

АБЗ-60

Завод қуйидаги асосий агрегатлардан иборат:

1 - Озиқлантириш агрегати. Материалларни (қум, шағал) қабул қилиш ва узатиш (дозали) учун мўлжалланган. Таркиби: қабул қилиш бункери (4 дона), таянч рамаси, тарозили тасмали дозатор (4 дона), қабул қилувчи тасмали транспортёр, қияли тасмали транспортёр, тебранма озиқлантирувчи, хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар. 

2 - Қуритиш ва иситиш агрегати. Материалларни (қум, шағал) қуритиш ва иситиш учун мўлжалланган. Таркиби: иситиш-қуритиш агрегати, мазутли горелка, мазутнинг ишчи сиғими, ёқилғи қувури, иккиламчи ҳаво газ юрувчиси, хизмат кўрсатиш майдончаси, зина.

3 - Қориш агрегати. Қум ва шағални фракцияларга ажратиш (0,16÷1,25мм., 1,25÷5,0мм. ва 5,0мм дан ортиқ), сақлаш, қум ва шағал фракцияларини қориштиргичга дозали узатиш, асфалт-бетон компонентларини қориш учун мўлжалланган. Таркиби: элеватор, пневмо узатмали переключател, тебранма ғалвир, 2-секцияли бункер, тўхтовсиз ҳаракат дозаторлари, қориштиргич, гидростанция, битум қувури, тайёр маҳсулотни тўпловчи, таянч конструкция, хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар.

4 - Битумни тайёрлаш ва узатиш агрегати. Кўпиклантирилган битумни сақлаш, дозаларга ажратиш ва қориштиргичга узатиш учун мўлжалланган. Таркиби: битум қурилмаси, тўхтовсиз ҳаракатли харажат ўлчагич, битум қувури.

5 - Газ тозалаш агрегати. Қуритиш агрегатидан чангланган чиқувчи газларни чиқариш, уларни чангдан тозалаш, йирик (0,071÷0,16мм.) ва майда (0,0÷0,071мм.) чангни ажратиш, тозаланган иссиқ ҳавони қуритиш жараёнига ёки АБЗ агрегатларини иситиш учун узатиш учун мўлжалланган. Таркиби: тўғри циклон-қуршовчилар, енгли филтрлар, йўналтирувчи дастгоҳли сўриш вентиляторлари, шлюз затвори, тутун қувури (газ юрувчи).

6 - Минерал қўшимчалар агрегати. Минерал қўшимчаларни сақлаш, дозаларга ажратиш ва қориштигичга узатиш учун мўлжалланган. Таркиби: минерал қўшимчалар омбори (силос), майда чанг бункери, йирик чанг бункери, шлюз затворлари, тўхтовсиз ҳаракатли харажат ўлчагич, винтли озиқлантирувчилар,хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар.

7 - Тайёр қоришма агрегати. Тайёр асфал-бетонни сақлаш ва автомобил транспортига ортишга узатиш учун мўлжалланган. Таркиби: СКИПли кўтаргич, сақлаш бункерлари, таянч конструкция, хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар.

8 - Бошқариш тизими. АБЗ агрегатлини автоматик, масофадан туриб ва қўлаки тартибларда бошқариш. Таркиби: оператор кабинаси, бошқариш пулти, куч сандиғи, пневмобошқаришлар, датчиклар тўплами.

Завод фрезеж, фибра, кимёвий қўшимчалар (ЮФМ, ЮБМ...) ва бошқа материалларни сақлаш ва узатиш агрегатлари билан жиҳозланиши мумкин.

 

АБЗ нинг асосий техник тавсифлари

(техник) унумдорлиги, тўлдиручиларнинг 5% намлигида, т/с 60,0




Компоннентлар захираси бункерлари сиғими, м3



тўлдирувчилар бункери (озиқлантириш агрегати) 4х8,0
битум сақлагич 40,0
минерал кукун (силос) омбори 25,0
қуруқ тўлдирувчилар бункери (фр. 0,16÷1,25мм.) 5,3
қуруқ тўлдирувчилар бункери (фр. 1,25÷5,0мм.) 2,2
йирик чанг бункери (фр. 0,071÷0,16мм.) 12,4
майда чанг бункери (фр. 0,071÷0,16мм.) 11,0
тайёр қоришма агрегати бункери 65,0
Қум ва шағалнинг дастлабки ҳарорати, °С

+5,0 паст эмас

Ёқилғи тури

суюқ, табиий газ

Дастлабки материалларнинг қизиш ҳарорати, °С қум ва шағал

175,0

битум 150,0
мазут 90,0
Қуритгичдаги иссиқлик омили ҳарорати, °С 900,0
Чиқувчи газлар ҳарорати, °С 1-ҳудудда 75,0÷95,0
2-ҳудудда 160,0÷180,0
1 тонна асфалт-бетон қоришмасига суюқ ёқилғи (газ) сарфи, кг/т(м3/т) Тўлдирувчиларнинг дастлабки намлиги 3% 4,4(5,4)
Тўлдирувчиларнинг дастлабки намлиги 5% 5,4(6,64)
Тўлдирувчиларнинг дастлабки намлиги 7% 6,77(8,31)
Дозаторлари тўхтовсиз ҳаракат
Чанг ушловчи қурилмалар енгли филтрлар
Газ тозалаш агрегати самарадорлиги, % 99,93
Атмосферага чанг чиқарилиши, мг/м3 20,0 дан кўп эмас
Қориштиргич тури тўхтовсиз ҳаракат
Қориштириш вақти (созланади), сония 90,0÷120,0
Кучланиш ва частота, В (Гц) 380 (50)
Ўрнатилган қуввати, кВт 220,0
Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони (1- смена), киши оператор 1
ёрдамчи ишчи (погрузчик ҳайдовчиси)

3

 
Буюртма бермоқ

 



Форма заказа прайс-листа

Укажите свои контактные данные и мы вышлем Вам необходимую информацию



Форма заявки на оборудование

Укажите свои контактные данные и мы вышлем Вам необходимую информацию

Скачать опросные листы

Опросный лист на дробилки

Опросный лист на питатели

Опросный лист на ДСУ

Опросный лист на конвейеры

Опросный лист на сортировочное оборудование