ПДСУ-60 туюш-саралаш қурилмаси

ПДСУ-60 мобил технологик қатор, унумдорлиги 60 м3/с

ПДСУ-60 – туюш-саралаш қурилмаси сиқишга мустаҳкамлик чегараси 300 МПа гача бўлган материаллардан уч фракцияли шағал олиш учун мўлжалланган универсал ишлатилиши мумкин бўлган юқори унумдор мобил модул қурилмасидир. Унумдорлиги соатига 60 куб метр бўлган ПДСУ-60 бозорнинг ўрта маҳсулдорлик соҳасини тўлдиришга қаратилган. Қурилма АДЗМ-1 дастлабки туюш агрегати, АСЗМ-2 иккиламчи туюш агрегатидан иборат. Ҳар иккала агрегат ҳам қатор таркибида ва ҳам мустақил ишлатилиши мумкин, улар погрузчик ёки булдозер ёрдамида объект ичида ер бўйлаб осон бир жойдан иккинчи жойга кўчирилади, фундамент қуришни талаб қилмайдики, истеъмолчиларни ускунани ўрнатишга оид харажатлардан деярли озод қилади.

В состав ПДСУ-60 входят:

ПозицияНомиМиқдори
1 АДЗМ-1 дастлабки туюш агрегати  
1.1 ППДМ-10.49204-10А (ПП-10.49204-10) пластинкасимон озиқлантирувчи 1
1.2 ЩДЗМ-6х9 (СМД-110) юзали туйгич 1
1.3 КЛДМ (b=650мм, L=8м) тасмали конвейер 1
1.4 Мобил агрегат рамаси 1
2 АДЗМ-2 иккиламчи туюш агрегати 1
2.1 КСДЗМ-900Гр (КСД-900) конусли туйгич 1
2.2 ГДСМ-742А (СМ-742А) ўз мувозанатли ғалвир 1
2.3 Мобил агрегат рамаси 1
2.4 КЛДМ (B=650мм, L=15м) чиқариладиган тасмали конвейер 1
2.5 КЛДМ (B=650мм, L=12м) қайтувчи тасмали конвейер 1
2.6 Мой станцияси 1
3 КЛДМ (B=650мм, L=15м) тайёр маҳсулот тасмали конвейери 3

Туюш-саралаш комплекслари

Туюш асбоб-ускуналарнинг машҳур тавсифлари ҳаммага маълум. Мисол учун, қурилиш ва рудасиз материалларни қайта ишлашда оммабоп бўлган юзали туйгичлар гранит, цемент, оҳак, базалт, доломит, рудали ва рудасиз материалларни соатига 20 дан 220 тоннагача қувват билан майдалайди; жойларда туюш-саралаш комплекслари дастлабки материалларни тайёр сўнгги маҳсулотга айлантиради.

Ватанимизда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарнинг аъло сифатини қайта баҳолаш қийин: улар жумласидан керакли деталларнинг осон топилиши ва алмаштирилиши, барқарор юқори унумдорлик. ТСК туюш-сралаш комплекси афзалликларидан, масалан қабул қилиш бункери тепасига тебранма элакнинг ўрнатилишидан унумли фойдаланиш маҳсулотнинг юқори сифатига эришиш имконини беради, масалан материалнинг бир неча фракцияларини олиш ва ҳоказо.

Замонавий туюш асбоб-ускуналари бозор талаблари ва эҳтиёжларига жавоб бериши, тежамли ва эргономик, минерал хом ашёнинг самарали майдалнишини таъминлаши лозим.

Машиналаримизнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига туюш камераси ва конструкциянинг бошқа қисмларини зарарли таъсирлардан ҳимоялашни назарда тутган оддий ва самарали конструкция эвазига эришилади. Туюш-сралаш комплекслари сўнгги маҳсулотни узлуксиз оқимли ишлаб чиқаришга мослашган бўлиб, қаттиқ фойдали қазилмаларни керакли концентратга самарали айлантиради: темир йўл ва қурилиш шағали, гранит, майда донли бетон, сунъий қум ва ҳоказо.

Замонавий ТСА ва технологик қаторларни турли ишлаб чиқариш талабларини бажариш учун ишлатиш мумкин: механик туюш, энг кам харажатли саралаш. Туюш-саралаш комплекси рентабелликнинг энг яхши кўрсаткичларига эришиш учун катта миқдордаги хом ашёни қайта ишлашга қаратилган. Ҳар бир туюш босқичи оптимал унумдорлик тартибида ишлайди. Бунга эришиш учун туюш коэффициенти (ёки даражаси) ва бошқа кўрсаткичларга риоя қилинади.

Шу билан бирга майда фракцияли маҳсулот олиш учун тегирмон асбоб-ускуналаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Туюш машиналарининг нархи харидга диққат билан эътибор беришни тақозо этади, албатта. Ҳатто хабари йўқ харидор ҳам унга керак бўлган туюш асбоб-ускунаси қуввати ва тури ҳақидаги маълумотга эга бўлмоғи лозим, акс ҳолда техникадан фойдаланиш рентабеллиги пасаяди.

Компаниямиз томонидан ишлаб чиқариладиган барча ТСА, ТСК, МТСК турли хил жинсларни фаол ва тўхтовсиз майдалаш, материалларга дастлабки ишлов бериш ва уларни рециклинг қилиш имкониятлари билан бошқалардан фарқ қилади. Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан эмас, балки уларни мунтазам ишлаб чиқариб билан машғул бўлиб туриш мақсадида “Туюш-саралаш машинасозлиги” заводи МЧЖ туюш механизмларини ишлаб чиқариш, ўрнатиш, ишлатиш ва хизмат кўрсатишни имкон қадар соддалаштирган.

  • Тавсифлари
  • Видео
  • Производительность установки, м3 60
    Максимальная крупность кусков в питании, мм 500
    Предел прочности дробимого материала, МПа 300
    Емкость бункера питателя, м3 12 с пандусом; 5 без пандуса
    Фракции готового продукта, мм 0-5; 5-20; (20-40)
    Мощность суммарная электрооборудования линии:, кВт 180
    Размер площадки для установки линии (ширина х длина), м 20х42
    Высота минимальная пандуса, м 4,5
Каталогни юклаш
Буюртма бермоқ


Форма заказа прайс-листа

Укажите свои контактные данные и мы вышлем Вам необходимую информацию



Форма заявки на оборудование

Укажите свои контактные данные и мы вышлем Вам необходимую информацию

Скачать опросные листы

Опросный лист на дробилки

Опросный лист на питатели

Опросный лист на ДСУ

Опросный лист на конвейеры

Опросный лист на сортировочное оборудование